date

"Динамо" клуби франциялик ҳимоячини таркибига қўшиб олди

"Динамо" клуби франциялик ҳимоячини таркибига қўшиб олди

"Динамо" жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан селекция ишларини давом эттирмоқда. Жамоа ўз сафига Жеса Мабепа Айессани қўшиб олганини эълон қилди.

"Клуб 2026 йилги янги мавсум олдидан ҳимоя чизиғини ҳам кучайтиришни режалаштирган. Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штаби таклифига кўра, «Динамо» ПФК франциялик 25 ёшли марказий ҳимоячи Жеса Мабапе Айесса билан бир йиллик шартнома бўйича келишувга эришди. Франциялик легионер клубимиз сафига эркин агент сифатида қўшилади.

Келиб чиқиши конголик Жеса Айесса Франция фуқароси саналиб, ўтган йиллар давомида «Сошо», «Гёньон», «Роморантин», «Ле Пюи», 2025 йилда эса Франция 2-дивизион вакили «Аяччо» шарафини ҳимоя қилган. У аяччоликлар сафида 2024/25 йилги мавсумда 25 ўйинда майдонга тушган.

Ишонамизки, Айесса ўз ўйинлари билан жамоамиз мухлисларини қувонтириб, Ўзбекистон Суперлигасида ҳам ном қозона олади.

«Динамо» жамоасига хуш келибсан, Жеса Айесса", - дея расмий хабар берди Самарқанд клуби матбуоти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Динамо" клуби франциялик ҳимоячини таркибига қўшиб олди