date

Манчестер Сити 2024/25 мавсум молиявий ҳисоботини эълон қилди


Манчестер Сити 2024/25 йилги мавсум якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот клуб учун спорт ва иқтисодий кўрсаткичлар нуқтайи назаридан қарама-қарши манзарани кўрсатди: жамоа сўнгги саккиз йил ичида илк бор мавсумни совринсиз якунлаган бўлса-да, умумий даромад 694,1 млн фунтни ташкил этди.

Шу билан бирга, молиявий йил 9,9 млн фунт зарар билан ёпилди. Таққослаш учун, ўтган ҳисобот даврида клуб 73,8 млн фунт фойда қайд этганди.

Клуб активларининг соф қиймати 850 млн фунтдан ошиқ деб баҳоланмоқда, бу аввалги кўрсаткичдан (864,6 млн) бироз паст. Ўз майдонидаги 27 та уй учрашуви (тўрт турнир доирасида)дан тушган matchday даромади 75,1 млн фунт бўлди ва бу ўтган йилгигига нисбатан 0,5 млн фунтга кам.

Телетрансляциялар бўйича тушум 278 млн фунтгача камайиб, ўтган мавсум билан солиштирганда 16 млн фунт йўқотди. Тижорий даромадлар ҳам бироз пасайиб, 340 млн фунтни ташкил этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Сити 2024/25 мавсум молиявий ҳисоботини эълон қилди