Хави Мареска ўрнига Челсини бошқариши мумкин

Хави Мареска ўрнига Челсини бошқариши мумкин
Барселонанинг собиқ бош мураббийи Хави Энсо Мареска истеъфога чиқарилса, Лондоннинг Челси клубини бошқариши мумкин. АПЛнинг 16-туридан сўнг “аристократлар” 28 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Football Insider хабарига кўра, Челси раҳбарияти Маресканинг сўнгги пайтдаги хатти-ҳаракатларидан норози. Мутахассис интервьюларида клуб раҳбарияти томонидан етарли қўллаб-қувватлов бўлмаётганидан шикоят қилгани қайд этилади.

Хави 2024 йилда Барселонадан кетганидан буён ишсиз. Аввалроқ Москванинг Спартак клуби у билан ҳамкорлик масаласида боғланган, бироқ мураббий Россияда ишлаш вариантларини рад этган.

Кеча Челси Англия Лигаси кубоги чорак финалида Кардифф Ситини мағлуб этди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар