date

Маттео Габбия жароҳат сабаб Саудия Арабистонига учмади


«Милан» ҳимоячиси Маттео Габбия жамоаси билан Саудия Арабистонига йўл олмади. У Италия Суперкубогида иштирок эта олмайди, сабаби «Сассуоло»га қарши ўйинда жароҳат олган.

Бош мураббий Массимилиано Аллегри охирги пайтгача футболчининг сафарга чиқишига умид қилган бўлса-да, якунда уни турнирга олиб кетиш фикридан воз кечишга мажбур бўлди. Эслатиб ўтамиз, Италия Суперкубоги 18–22 декабр кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Турнирда Милан клублари — «Интер» ва «Милан», амалдаги Италия чемпиони «Наполи», шунингдек, Кубок соҳиби «Болонья» қатнашади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Маттео Габбия жароҳат сабаб Саудия Арабистонига учмади