date

Рома Интер ярим ҳимоячиси Фраттезига асосий даъвогар бўлди


Миланинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези қишки трансфер ойнасида А Сериядаги бошқа жамоага ўтиши мумкин. 26 ёшли футболчи Кристиан Киву жамоасидаги ролидан норози экани сабабли январда кетиш вариантини кўриб чиқмоқда.

L’Interista хабарига кўра, Фраттези учун курашда янги фаворит сифатида “Рома” олдинга чиқди. Рим клуби ўз тарбияланувчисини келаси ой қайтариб олиш ниятида қатъий турибди ва айни пайтда италиялик футболчига даъвогарлик қилаётган “Ювентус” ҳамда “Наполи”дан устунлик қилмоқда.

Тахминларга кўра, “Интер” Давиде Фраттези учун камида 30–35 миллион евро талаб қилади. “Рома” эса футболчини мавсум охиригача ижарага олиб, кейинчалик мажбурий сотиб олиш шарти билан келишув таклиф этишга тайёр.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рома Интер ярим ҳимоячиси Фраттезига асосий даъвогар бўлди