date

Эдуар Менди «Ал-Аҳли» билан шартномасини 2028 йилгача узайтирди


Лондоннинг «Челси» клубида тўп сурган собиқ дарвозабон Эдуар Менди Саудия Арабистони чемпионатидаги «Ал-Аҳли» билан янги меҳнат шартномасини имзолади. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, сенегаллик посбон билан тузилган келишув 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Менди «Ал-Аҳли» сафига икки йил аввал келиб қўшилганди. Дарвозабон Саудия клуби сафида 92 учрашув ўтказиб, 94 гол ўтказиб юборган.

39 баҳсда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Transfermarkt портали мутахассислари Мендининг бозор қийматини 5 миллион евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдуар Менди «Ал-Аҳли» билан шартномасини 2028 йилгача узайтирди