date

«Манчестер Сити» қишда таркибни янгилашга тайёргарлик кўрмоқда

«Манчестер Сити» қишда таркибни янгилашга тайёргарлик кўрмоқда

Football Insider нашри тарқатган маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» раҳбарияти жорий қишки трансферлар ойнасида бир қатор футболчилар билан хайрлашиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Улар орасида жамоа тарбияланувчиси ҳисобланган Рико Льюис ҳам бор.

Манбага кўра, «шаҳарликлар» Льюис бўйича келиб тушадиган ҳар қандай таклифни диққат билан ўрганиб чиқишга тайёр. Клуб футболчини мутлақо сотиш ёки бошқа форматда келишувга бориш имкониятини истисно қилмаяпти. Бу қарор таркибни қайта қуриш ва рақобатбардошликни сақлаб қолиш режалари билан боғлиқ экани таъкидланмоқда.

Шунингдек, Рикодан ташқари, ҳужумчи Оскар Бобб ҳам қишда «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин. 22 ёшли футболчига «Кристал Пэлас» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбаларга кўра, Бобб ижара асосида ёки тўлиқ трансфер орқали жамоани тарк этиши эҳтимолдан холи эмас.

Жорий мавсумда Рико Льюис барча мусобақаларда 12 та учрашувда майдонга тушиб, икки марта голли узатма амалга оширган. Оскар Бобб эса 14 та ўйинда қатнашиб, бир голли пас билан ҳисобини очган.

Мутахассислар фикрича, Пеп Гвардиола жамоадаги рақобатни янада ошириш ва айрим футболчиларга мунтазам ўйин амалиёти тақдим этиш мақсадида бундай қарорларга бориши мумкин. Қишки трансферлар ойнаси «Манчестер Сити» учун таркибий ўзгаришларга бой бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» қишда таркибни янгилашга тайёргарлик кўрмоқда