date

Роберт Левандовски Интер Майамига ўтиши мумкин


Каталониянинг Барселона клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски МЛСда фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Марек Йозвяк хабар берди.

Манбага кўра, 37 ёшли полшалик тўпурарни ҳозирда Лионель Месси тўп сураётган Интер Майами клуби ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Левандовскининг Флорида жамоасига трансфери бўйича келишув келаси йил ёзида расмийлаштирилиши мумкин.

Роберт Левандовски 2022 йил ёзидан бери Барселона сафида ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги шартнома 2025/2026 йилги мавсум якунида тугайди.

Футболчининг трансфер қиймати 9 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роберт Левандовски Интер Майамига ўтиши мумкин