date

Ньюэллс сайловидаги номзод Мессини клубга қайтаришни ваъда қилди


Аргентина клуби Ньюэллс Олд Бойз президентлигига номзодлардан бири Игнасио Муньос сайловолди чиқишларида Лионел Мессини жамоага қайтариш ғоясини илгари сурди. Унга кўра, футболчининг клуб билан боғлиқ хотиралари ҳануз кучли ва Месси ҳатто “Барселона”даги энг ёрқин даврларида ҳам Ньюэллс билан руҳий алоқани сақлаб қолган.

Муньоснинг айтишича, агар Месси қайтишни истаса, буни очиқ айтиши керак. Бу фикр клуб мухлислари, шунингдек, Лионелнинг аргентиналик яқинлари орасида ҳам умид уйғотмоқда.

Бироқ эҳтимолий келишув йўлидаги асосий тўсиқлардан бири сифатида клубнинг молиявий муаммолари тилга олинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ньюэллс сайловидаги номзод Мессини клубга қайтаришни ваъда қилди