date

Челси ярим ҳимоячиси Тайрик Жоржга етти клуб қизиқмоқда


«Челси»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Тайрик Жорж қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Caught Offside хабарига кўра, футболчи лондонликлар сафида ўйин амалиёти камлигидан норози.

Манбага кўра, «кўклар» раҳбарияти ҳам 19 ёшли футболчини сотишга тайёр. Жорж фаолиятини Англияда «Фулҳем», «Эвертон», «Кристал Пэлас», «Лидс» ёки «Саутгемптон»да давом эттириши мумкин.

Англиядан ташқарида эса унга «РБ Лейпциг» ва «Рома» қизиқиш билдирмоқда. Жоржнинг «Челси» билан шартномаси 2027 йил июн охиригача амал қилади.

Футболчининг бозор қиймати 22 миллион евроға баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Челси ярим ҳимоячиси Тайрик Жоржга етти клуб қизиқмоқда