
Лионель Месси яна «Барселона»га қайтиши мумкин. Каталония клуби президентлигига номзод Марк Сире сайловда ғалаба қозонса, аргентиналик юлдузни яна «кўк-анорранглилар» сафига қайтариш учун бор имкониятини ишга солишини билдирди.
Бу ҳақда Goal портали хабар берди. «Бизга Лео Месси керак ва уни қайтариш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз», деди Сире.
Шу билан бирга, у Мессининг клубдаги эҳтимолий роли ҳақида аниқ маълумот бермади. Эслатиб ўтамиз, Месси кузда «Интер Майами» билан шартномасини 2028 йил якунгигача узайтирган.
У 2021 йил ёзида «Барселона»ни тарк этган, каталонияликлар молиявий муаммолар сабаб футболчи билан янги шартнома имзолай олмаганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.