date

АПЛнинг икки клуби «Кёльн» иқтидорига қизиқиш билдирди


«Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» «Кёльн» футболчиси Саид Эл-Малага трансфер бўйича мурожаат қилди. Бу ҳақда Германиянинг Sport Bild нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Германия ёшлар терма жамоасида ўйнаган 19 ёшли футболчини харид қилишга икки клуб ҳам қизиқиш билдирмоқда. Эл-Мала учун 30–40 миллион евро атрофида маблағ тўланиши мумкин.

Футболчининг трансфери ёзги трансфер ойнасидан олдин амалга ошиши эҳтимоли паст. Ўтган трансфер ойнасида «Брайтон» футболчини 15 миллион евро эвазига таркибига қўшишга уринган.

Ўшанда унинг бозор қиймати атиги 3 миллион евро деб баҳоланган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 18 миллион еврога етган. Жорий мавсум Бундеслигада Эл-Мала 14 учрашувда 6 гол урди ва 3 та голли узатма берди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » АПЛнинг икки клуби «Кёльн» иқтидорига қизиқиш билдирди