
Англия Лига кубоги ярим финали доирасида «Манчестер Сити» ва «Брентфорд» ўртасидаги муҳим тўқнашув бошланиш арафасида. Учрашув олдидан ҳар икки жамоанинг бошланғич таркиблари эълон қилинди ва улар орасида энг кўп эътибор тортган исм — ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов бўлди.
Аввалдан айрим нуфузли нашрлар ўзбек ҳимоячисининг бугунги баҳсда илк дақиқалардан майдонга тушишини тахмин қилган эди. Бу прогнозлар ўз тасдиғини топди: Ҳусанов «шаҳарликлар»нинг асосий таркибидан жой олди ва марказий ҳимоя чизиғида Натан Аке билан бирга ҳаракат қилади.
Хосеп Гвардиола ярим финал каби муҳим ўйинда ёшлар ва тажрибали футболчиларни уйғунлаштирган таркибни танлади. Дарвозани Жеймс Траффорд қўриқлайди. Ҳимояда Рико Льюис, Абдуқодир Ҳусанов, Натан Аке ва Нико О’Райли жой олган. Майдон марказида Нико, Тижани Рейндерс ҳамда Оскар Бобб ўйинни бошқаради. Ҳужум чизиғида эса Райан Шерки, Савиньо ва Дивайн Мукасага ишонч билдирилган.
Захира ўриндиғида ҳам катта номлар бор: Доннарумма, Диаш, Гвардиол, Нуньес, Бернардо Силва, Холанд ва Фоден каби юлдузлар керак бўлса ўйин тақдирини ўзгартиришга тайёр.

Абдуқодир Ҳусанов учун бу учрашув яна бир муҳим синов. Кубок ярим финалида асосий таркибда майдонга тушиш — мураббийлар ишончи ва унинг жамоадаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганидан далолат. Мухлислар эса ўзбек ҳимоячисидан ишончли ўйин ва қатъият кутишмоқда.
Қисқаси, «Манчестер Сити» бугун ярим финалга максимал даражада жиддий ёндашмоқда. Ҳусанов эса нафақат жамоаси, балки ўзбек футболи учун ҳам тарихий баҳсда иштирок этиш остонасида.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.