date

Канчельскис Англияда сиёсат сабаб муаммо кўрмади


Собиқ футболчи Андрей Канчельскис аввал ўзи тўп сурган «Эвертон» ва «Манчестер Юнайтед»нинг машғулот базаларига ташриф буюрди. Унинг айтишича, Англиядаги сафар чоғида сиёсий вазият фонида ўзига нисбатан ҳеч қандай салбий муносабат ёки муаммо сезилмаган.

Канчельскис сафардан ижобий таассуротлар билан қайтганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, одамлар уни илиқ кутиб олган, айримлар эсдалик учун суратга ҳам тушган.

«Жуда яхши кутиб олишди. Ҳеч қандай провокацион саволлар бўлмади, сиёсат ҳақида гап-сўз ҳам эшитмадим.

Оддий одамлар сиёсат ҳақида гапирмайди, бу уларга қизиқ эмас. Уларни футбол жуда қизиқтиради», — дея Канчельскиснинг фикрларини «Матч ТВ» келтирди.

Маълумки, Андрей Канчельскис ҳозирда Брянскнинг «Динамо» клубида бош мураббий сифатида фаолият юритади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Канчельскис Англияда сиёсат сабаб муаммо кўрмади