
Собиқ футболчи Андрей Канчельскис Англиядаги собиқ жамоалари — «Эвертон» ва «Манчестер Юнайтед»нинг машғулот базаларига ташриф буюрди. Ундан ушбу клублардан бирида ишга оид таклиф олган-олмагани сўралганда, Канчельскис ҳозирча Брянскнинг «Динамо» клубида лавозими борлигини айтди.
«Ҳозир Брянскнинг «Динамо»сида вазифам бор. Яхшининг устига яна яхшисини излаш шарт эмас.
Чемпионатга тайёргарлик кўряпмиз. Ҳозир энг муҳими шу.
Биз шунчаки машғулот жараёнини кўриш учун келдик», — дея Канчельскиснинг сўзларини «Матч ТВ» келтирди. Канчельскис шунингдек, «Эвертон» бош мураббийи Дэвид Мойес билан суҳбатлашганини таъкидлади.
Бироқ Брянск «Динамо»си мураббийи «Манчестер Юнайтед» устози Рубен Аморим билан гаплашишга улгурмаганини билдирди. Бундан ташқари, Канчельскис Россия футбол и ҳозирча Англия футболидан анча ортда қолаётганини қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.