
Англия Лига кубоги ярим финали доирасида Хосеп Гвардиола шогирдлари навбатдаги муҳим тўқнашувни муваффақиятли ўтказди. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнирдаги юришини давом эттирди.
Учрашув Ўзбекистонлик мухлислар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Сабаби, терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бугунги беллашувда бошланғич таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа давомида ишончли ҳаракат қилди. Ёш футболчи нафақат ҳимояда, балки ҳужумларни бошлашда ҳам фаол бўлди.
Беллашув тақдирини биринчи бўлимдаёқ ўзгартира олган «шаҳарликлар» 32-дақиқада ҳисобни очди. Райан Шерки ўнг оёғи билан узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва томошабинларни оёққа турғизган гўзал гол муаллифига айланди.
Иккинчи бўлимда «Сити» ўйинни тўлиқ назорат қилди. 67-дақиқада эса айнан Абдуқодир Ҳусанов бошлаб берган ҳужум самара билан якунланди. Савиньо аниқ зарба билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» Карабао Кубогида навбатдаги босқичга ишонч билан йўл олди. Жамоа ҳозирда яхши формада эканини яна бир бор намойиш этди, Ҳусанов эса бундай катта ўйинларда ҳам ўз ўрни борлигини исботлаб бормоқда.
Англия Лига кубоги. 1/4 финал
Манчестер Сити — Брентфорд 2:0
17 декабр, «Этиҳад»
Голлар: Шерки (32), Савинио (67).
Манчестер Сити — Траффорд, Люис, Ҳусанов, Аке, О'Райли (Гвардиол, 65), Нико (Нунеш, 66), Рейндерс, Мукаса, Бобб (Фоден 19, Грей 82), Шерки (Силва, 66), Савинио.
Брентфорд — Валдимарссон, Кайоде (Ҳики, 75), Коллинз, ван ден Берг, Ҳенри (Люис-Поттер, 75), Йенсен (Донован, 81), Ярмолюк (Конак, 88), Люис-Поттер, Дамсгор, Шаде (Густаво, 88), Тиаго.
Огоҳлантиришлар: Ҳусанов (16), Нунеш (86).
Маълумот ўрнида, манчестерликлар навбатдаги учрашувини 20 декабрь куни АПЛ доирасида «Вест Хэм»га қарши ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.