date

Марко Симоне: Лука Модричда ҳануз иштиёқ бор


Италиянинг “Милан” клуби собиқ ҳужумчиси Марко Симоне ёзда жамоага келиб қўшилган Лука Модрич нега ҳали ҳам ўйини билан мухлисларни мафтун этаётганини изоҳлади. Унинг таъкидлашича, Модрич каби футболчилар трибунадагиларга алоҳида ёқади.

Симоне фикрича, Модрич фаолиятида ҳамма нарсани ютиб бўлганига қарамай, ундаги иштиёқ ҳамон сезилиб туради. У буни мухлислар жуда яхши кўрган Женнаро Гаттузо образига қиёслади: бундай характердаги, майдонда борини берадиган футболчилар мухлислар кўнглига йўл топади.

Эслатиб ўтамиз, Модрич аввалроқ Лондоннинг “Тоттенҳем” ва Мадриднинг “Реал” клублари сафида тўп сурган. 2018 йилда Лука “Олтин тўп” совринини қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марко Симоне: Лука Модричда ҳануз иштиёқ бор