
Туриннинг "Ювентус" клуби жамоанинг туркиялик қанот ҳужумчиси Кенан Йилдиз билан ҳамкорликни узайтириш ниятида. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлардаги хабарида маълум қилди.
Манбага кўра, "Кекса синьора" 20 ёшли футболчига беш йиллик янги меҳнат шартномасини таклиф этишга тайёр. Келишувда йилига 5 миллион евро маош ҳамда бонус тўловлари кўзда тутилади.
Айни пайтда томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил июн ойи охиригача амал қилади. Йилдизнинг трансфер қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Кенан Йилдиз 21 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.