Манчестер Юнайтед уч ярим ҳимоячини кузатувга олди

Манчестер Юнайтед раҳбарияти қишки трансфер ойнасида жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, манкунианлар янги футболчи сифатида уч номзодни қисқа рўйхатга киритган: Эллиот Андерсон (Ноттингем Форест), Адам Уортон (Кристал Пэлас) ва Карлос Балеба (Брайтон). Клуб учун устувор мақсад Балебани таркибга қўшиб олиш ҳисобланади.
Англия чемпионатининг 16-туридан сўнг Манчестер Юнайтед 26 очко жамғарган ва турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. Рубен Аморим бошқарувидаги жамоа пешқадам Арсеналдан 10 очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг