Родриго «Реал»даги сардорлик билангузуги ҳақида гапирди

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Родриго Испания Кубоги доирасида «Талавера»га қарши ўйинда сардорлик билангузугини тақди. Учрашув чоршанба куни бўлиб ўтди ва «қироллик клуби»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
24 ёшли бразилиялик футболчи 66-дақиқада захирадан майдонга тушди ва сардорлик вазифасини ўз зиммасига олди. Родригонинг сўзларини журналист Фабритсио Романо келтиради: «Мен бу футболкада ўйнаб, ҳамон орзуларимни рўёбга чиқаряпман.
Бугун оқшом «Реал» сардори билангузугини тақиш мен учун шараф бўлди». «Реал» навбатдаги учрашувини шанба куни Ла Лиганинг 18-тури доирасида ўз майдонида «Севилья»га қарши ўтказади.
Жамоага Хаби Алонсо мураббийлик қилмоқда. Родриго 2019 йилдан бери «Реал» сафида тўп суриб келади.

Изоҳлар 0
…