
Италиянинг «Интер» клуби Загребнинг «Динамо» жамоасида тўп сураётган қанот ҳимоячиси Морис Валинчични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, миланликлар Валинчични тўпиқ жароҳатидан тикланаётган Дензел Дюмфрисга муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда. «Интер» қишки трансфер ойнасидаёқ «Динамо»га расмий таклиф билан чиқиши мумкин.
Жорий мавсумда Валинчич 14 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 2 миллион еврони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.