07:27 / 08.02.2017
5 903

"Барселона" Испания кубоги финалига чиқди

"Барселона" Испания кубоги финалига чиқди

Испания кубоги яримфинали жавоб учрашувида "Барселона" ўз майдонида "Атлетико" билан дуранг ўйнади, деб ёзмоқда Std.uz сайти.

Луис Суарес биринчи бўлим охирларида каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин асосий вақти тугашиша етти дақиқа қолганида Гамейро ҳисобни тенглаштирди. Аммо бу гол умумий ҳисобни тенглаштира олмади.

Икки учрашув натижасига кўра, каталонияликлар Испания кубоги финалига йўл олдилар. Бугун бўлиб ўтадиган "Алавес" - "Сельта" учрашувида иккинчи финалчининг номи маълум бўлади.

Испания кубоги, 1/2 финал
Жавоб ўйини
Барселона – Атлетико 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 43 Суарес, 1:1 – 83 Гамейро.
Барселона – Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Денис Суарес (Маскерано, 62), Серджи Роберто, Андре Гомеш, Ракитич (Иньеста, 72), Туран (Бускетс, 70), Месси, Суарес.
Атлетико – Мойя, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин (Люка Эрнандес, 49), Сауль, Коке, Гайтан (Корреа, 48), Феррейра Карраско, Гризманн, Торрес (Гамейро, 61).
Огоҳлантиришлар: Сержи Роберто (19), Феррейра Карраско (36), Ракитич (66), Силлессен (76), Савич (76), Суарес (87), Филипе Луис (90), Бускетс (90).
Четлатиш: Сержи Роберто (57), Феррейра Карраско (69), Суарес (90).
Биринчи ўйин: 2:1

8 февраль
Алавес – Сельта

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" Испания кубоги финалига чиқди