
Жанубий Кореянинг “Сеул” клубида тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Жесси Лингард Англия Премьер-лигасига қайтишни мақсад қилган. Бу ҳақда Hammers Chat хабар берди.
Манбага кўра, 2021 йилда ижара асосида ўйнаган “Вест Ҳэм” Лингардни яна таркибига қайтариши эҳтимоли бор. 33 ёшли футболчининг “Сеул” билан шартномаси яқин кунларда якунига етади ва у эркин агентга айланади.
Миш-мишларга кўра, ҳозирда Лингард яхши спорт формасида. Қайд этилишича, 2024 йилда Жанубий Кореяга йўл олгунига қадар Лингард фаолияти давомида фақат Англияда ўйнаган.
У “Манчестер Юнайтед”, “Лестер”, “Бирмингем”, “Брайтон”, “Дерби Каунти”, “Вест Ҳэм” ва “Ноттингем Форест” клублари сафида майдонга тушган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.