date

Атлетико Мадрид Маркус Рэшфорд трансферига қизиқиш билдирди


Ҳужумчи Маркус Рэшфорд ижара муддати якунлангач ҳам “Барселона”да қолишни истамоқда. Бироқ каталонияликларнинг молиявий муаммолари инглиз футболчисини “Манчестер Юнайтед”дан тўлиқ сотиб олиш жараёнини қийинлаштириши мумкин.

Шу билан бирга, Ла Лигадаги яна бир топ-клуб ҳам вазиятни кузатмоқда. Transfer News Live нашри El Nacional манбасига таяниб хабар беришича, 28 ёшли Рэшфорд бўйича трансфер сўрови билан “Атлетико Мадрид” ҳам чиқиши эҳтимолдан холи эмас.

2025/2026 йилги мавсумда Маркус Рэшфорд 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ҳужумчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Атлетико Мадрид Маркус Рэшфорд трансферига қизиқиш билдирди