date

Манчестер Юнайтед Кенан Йилдиз трансферини кўриб чиқмоқда


Манчестер Юнайтед трансфер бозоридаги вариантларни ўрганишда давом этмоқда. Transfer News Live нашри журналист Бен Жейкобсга таяниб хабар беришича, “қизил иблислар” “Ювентус” вингери Кенан Йилдизга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Йилдизнинг эҳтимолий трансфери 90–100 миллион евро деб баҳоланиши мумкин. Шу билан бирга, аввалроқ ОАВда “Ювентус” 20 ёшли футболчига молиявий шартлари яхшиланган янги шартнома таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам ёзилганди.

2025/2026 йилги мавсумда Кенан Йилдиз 21 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 6 та голли узатма қайд этди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Юнайтед Кенан Йилдиз трансферини кўриб чиқмоқда