
Душан Влаховичнинг келажаги ҳануз ноаниқ бўлиб қолмоқда ва шу боис у атрофидаги муҳокамалар тинмаяпти. Сербиялик ҳужумчининг "Ювентус" билан шартномаси якунга етмоқда, ёзда у эркин агент сифатида бошқа клубга ўтиши мумкин.
Transfer News Live нашри таниқли инсайдер Фабритсио Романо маълумотларига таяниб хабар беришича, "Милан" 25 ёшли Влаховичга қизиқиш билдирмоқда, бироқ ҳозирча томонлар ўртасида келишувга эришилмаган. Манбага кўра, "Бавария" октябрь ойида футболчи бўйича алоқа ўрнатган, аммо кейинроқ бу йўналишдаги фаоллик пасайган.
"Барселона" ҳам ҳужумчига қизиқиш билдирган, бироқ ҳозирча музокаралар олдинга силжимаган. Жорий мавсумда Влахович 17 та ўйинда 6 та гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.