date

Манчестер Юнайтед Майнуни фақат катта таклиф бўлса сотади


Кобби Майну жорий мавсумда майдонда кўп вақт ўтказмаяпти. Шунга қарамай, у жамоа бош мураббийи Рубен Аморимнинг узоқ муддатли режаларидан ўрин олган.

Клуб ичида Майну келажакда сезиларли ўсиш кўрсатишига ишонч бор. Sky Sports хабарига кўра, Манчестер Юнайтед қишда ярим ҳимоячини фақат жуда манфаатли таклиф келиб тушган тақдирдагина сотишга тайёр.

Қайд этилишича, 20 ёшли футболчи Премьер-лиганинг бир қатор клублари диққат марказида, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам Майнуни тўлиқ трансфер қилиш имкониятига эга эмас. 2025/2026 йилги мавсумда Майну Манчестер Юнайтед сафида 12 учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Юнайтед Майнуни фақат катта таклиф бўлса сотади