Малкомнинг Transfermarkt баҳоси яна пасайди

Пайшанба куни Transfermarkt портали Саудия Арабистони чемпионати футболчилари бозор қийматини янгилади. Янгиланиш натижаларига кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячи Малкомнинг баҳоси яна тушди: у 22 миллион евродан 20 миллион еврога арзонлади.
Бразилиялик футболчи 2023 йил ёзида Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубидан “Ал-Ҳилол” жамоасига ўтганди. Ўша йил охирида унинг қиймати 30 миллион евро даражасида сақланиб қолган.
Кейин эса Transfermarkt Малкомнинг тахминий баҳосини тўрт марта қайта кўриб чиқди ва ҳар сафар пасайтирди: 28, 25, 22 ва якундан 20 миллион еврогача. Малкомнинг энг юқори бозор қиймати 2018 йилда қайд этилган бўлиб, у 45 миллион еврани ташкил қилган.
Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Малком 8 ўйинда 3 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг