
Маркус Рэшфорд ҳозирда “Барселона” сафида “Манчестер Юнайтед”дан ижарада тўп сурмоқда. Битим жорий мавсум охиригача мўлжалланган бўлиб, тўлиқ трансфер қилиш опциясини ҳам ўз ичига олади.
Журналист Фернандо Полонинг хабар беришича, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти инглиз футболчисининг келажаги борасида ҳозирча якуний қарорга келмаган. Шунга қарамай, клуб ичида Рэшфордни мавсум якунида қўйиб юборишдан кўра, уни тўлиқ сотиб олиш сценарийси эҳтимолроқ кўрилмоқда.
Каталония гранди 28 ёшли футболчини 30 миллион евро эвазига сотиб олиш зарурлигига тобора кўпроқ ишонч билдирмоқда. Рэшфорд бу мавсум Ҳанс-Дитер Флик жамоасида 23 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 11 та голли узатма қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.