
Каталониянинг Барселона клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Teamtalk хабарига кўра, лондонлик Тоттенҳэм немис голкиперини ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Манбага биноан, Барселона тер Штегенни сотиш эҳтимолини ҳам истисно қилмайапти, бироқ ҳозирча томонлар ўртасида аниқ музокаралар ўтказилмаган. Тер Штеген 2014 йил ёзидан бери Барселона сафида тўп суриб келади.
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 7 миллион евроға баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.