18:52 / 08.02.2017
5 238

«Манчестер Сити» Серхио Агуэронинг нархини белгилади

«Манчестер Сити» Серхио Агуэронинг нархини белгилади

«Манчестер Сити» раҳбарияти ҳужумчи Серхио Агуэро билан хайрлашишга тайёр.

The Times хабарига кўра, футболчини 80 млн фунт эвазига исталган жамоа харид қилиши мумкин.

Бразилиялик иқтидор Габриэл Жезус келганидан сўнг, Агуэро захира ўриндиғига михланиб қолган эди. Энди у билан бир қатор топ клублар қизиқа бошлади. Шу жумладан, ПСЖ Агуэро билан шартнома имзолашни кўзламоқда.

Агар бу иш амалга ошадиган бўлса, парижликлар унга ҳафтасига 250 минг фунт маош беришига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» Серхио Агуэронинг нархини белгилади