
Белгия «Брюгге» клубининг 17 ёшли вингери Йессе Бисиву Испания чемпионатида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, каталониялик «Барселона» ҳужумкор ярим ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Кўк-анорранглилар» футболчининг U-17 жаҳон чемпионатидаги ўйинларидан мамнун бўлиб, аллақачон унинг вакили билан музокараларни бошлаб юборган.
Трансфер келаси йил ёзида расмийлаштирилиши эҳтимоли бор. Ла Лигада 17 турдан сўнг «Барселона» 43 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа иккинчи ўриндаги Мадриднинг «Реал» клубидан тўрт очкога олдинда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.