
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа олдидаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассис 2016 йилдан бери клубни бошқариб келади.
Ўтган мавсум эса унинг давридаги энг омадсизларидан бири бўлди: Премьер-лигада учинчи ўрин, Чемпионлар лигасида эса плей-оффнинг дастлабки босқичидаёқ мусобақани тарк этиш. Гвардиола шанба куни бўлиб ўтадиган «Вест Ҳем»га қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида шундай деди: «Мен АПЛ ва Чемпионлар лигасини яна ютишни хоҳлайман, аммо эрталаб мени уйғотадиган асосий сабаб бу эмас.
Гап жараён, босиб ўтиладиган йўл ва мукаммалликка интилишда». Ҳозирда Гвардиола жамоаси Англия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Арсенал»дан икки очкога ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.