date

Педри Ла Лигадаги “Вильярреал”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин


“Барселона” ярим ҳимоячиси Педри Ла Лигада “Вильярреал”га қарши бўладиган навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслиги мумкин. 23 ёшли футболчининг жисмоний ҳолати клубда жиддий саволлар уйғотмоқда.

Журналист Хави Мигел хабарига кўра, каталонияликлар юлдуз ярим ҳимоячининг якшанба куни “сариқ сувости кемаси” лақабли рақибга қарши баҳсга тўлиқ тайёр бўлишига ишонч билдирмаяпти. Эҳтимол, Ханс-Дитер Флик Педрини қайдномага киритади, бироқ уни асосий таркибда майдонга тушира олмаслиги мумкин.

Сешанба куни Педри Кубок баҳсида “Депортиво Гвадалахара”га қарши ўйинда 75-дақиқада захирадан майдонга тушди. Учрашув “Барселона”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳозирда “Барселона” турнир жадвалида 43 очко билан пешқадам, “Вильярреал” эса 35 очко билан учинчи ўринда бормоқда. “Вильярреал”нинг яна икки ўйини захирада.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Педри Ла Лигадаги “Вильярреал”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин