Тоттенҳэм дарвозабон Викарио бўйича қарорини маълум қилди

Тоттенҳэм дарвозабони Гульельмо Викарио жорий мавсумдаги ўйинлари учун танқидларга учрамоқда. ОАВда қишки трансфер ойнасидаёқ жамоага янги асосий дарвозабон олиб келиниши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кучайган эди, бироқ “шпорлар” бундай режа тузмаган кўринади.
Журналист Мэтт Лоу хабарига кўра, Тоттенҳэм январ ойида италиялик посбонга ўринбосар ёки рақобатчи дарвозабон сотиб олиш ниятида эмас. Кутилишича, 29 ёшли футболчи камида мавсум якунигача лондонликлар асосий таркибидаги ўрнини сақлаб қолади.
Викарио бу мавсум Томас Франк бошқарувидаги жамоа сафида 23 учрашувда майдонга тушиб, 30 гол ўтказиб юборган. Дарвозабоннинг Тоттенҳэм билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Журналист Мэтт Лоу хабарига кўра, Тоттенҳэм январ ойида италиялик посбонга ўринбосар ёки рақобатчи дарвозабон сотиб олиш ниятида эмас. Кутилишича, 29 ёшли футболчи камида мавсум якунигача лондонликлар асосий таркибидаги ўрнини сақлаб қолади.
Викарио бу мавсум Томас Франк бошқарувидаги жамоа сафида 23 учрашувда майдонга тушиб, 30 гол ўтказиб юборган. Дарвозабоннинг Тоттенҳэм билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…