
Италиянинг “Милан” клубидаги сўнгги ўйинлари билан кўзга ташланган Давиде Бартезаги миллий терма жамоага чақирув олиши мумкин. Италия терма жамоаси бош мураббийи Дженнаро Гаттузо футболчининг ўсишини диққат билан кузатаётгани ва уни “Скуадра адзурра” сафига таклиф этишга тайёрлигини билдирди.
“Негаки йўқ? У жуда яхши ишлаяпти.
У, Палестра, Дзаньоло — истиқболли италиялик ёшлар. Кўрамиз.
Биз ҳаммани синчиклаб кузатиб борамиз”, — дея Гаттузонинг сўзларини pianetamilan.it келтиради. Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси навбатдаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун плей-офф ўйинларида ўз имкониятини тасдиқлаши керак бўлади.
Аввало, у Ирландия терма жамоасини мағлуб этиши зарур. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.