
Италия А Сериясининг 16-тур марказий баҳсида Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида Римнинг «Рома» жамоасини қабул қилади. Ушбу тўқнашув ҳақида «Спартак»нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва Россия терма жамоаси собиқ футболчиси Егор Титов ўз фикрини билдирди.
Титовнинг таъкидлашича, «Рома» кам гол урмоқда, шу билан бирга деярли гол ҳам ўтказмаяпти. Эксперт кўп голли ўйин бўлишига ишонмаслигини айтиб, «умумий голлар 2,5 дан кам» вариантини танлади.
«Ювентус» — «Рома» учрашуви бугун, 20 декабр куни Турин шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
Баҳс олдидан туринликлар турнир жадвалида бешинчи ўринда, римликлар эса тўртинчи поғонада бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.