date

Павлюченко «Ливерпуль»га ўта олмаганининг сабабини айтди


Собиқ ҳужумчи Роман Павлюченко 2010 йилда «Тоттенҳэм» сафида тўп сурган пайтида нега «Ливерпуль»га ўта олмаганини тушунтирди. Павлюченконнг сўзларига кўра, ўша даврда у Лондон клубини тарк этиш ҳақида ўйлай бошлаган ва «Ливерпуль» варианти унга қизиқ туюлган.

Бироқ гап фақат ижарага ўтиш ҳақида кетган, «Тоттенҳэм» раҳбарияти эса Англия ичида трансфер амалга ошмаслигини дарҳол билдириб қўйган. «Леви биринчи учрашувдайоқ: “Ром, «Ливерпуль»ни унут.

Англияда сени ҳеч қаерга сотмайман”, деди. Шунда мен «Ливерпуль»га ўтиш имконияти йўқлигини дарҳол англадим», — дея Павлюченконнг сўзларини «Чемпионат» нашри келтиради.

Павлюченко «Тоттенҳэм» таркибида 113 учрашувда майдонга тушиб, 42 гол урган ва 10 ассист амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Павлюченко «Ливерпуль»га ўта олмаганининг сабабини айтди