date

«Насаф» қўрғони мустаҳкам: Абдувоҳид Неъматов жамоада қолди

«Насаф» қўрғони мустаҳкам: Абдувоҳид Неъматов жамоада қолди

Қаршининг Насаф клуби мухлисларини қувонтирган янгиликни расман эълон қилди. Жамоанинг асосий дарвозабони, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдувоҳид Неъматов билан амалдаги шартнома яна бир мавсумга узайтирилди. Томонлар 1 йиллик янги келишувга қўл қўйишди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда таъкидланишича, «Насаф»нинг ишончли посбони ўз ўрнида қолмоқда. Сейвлари, муҳим ўйинларда жамоани қутқариб қолган эпизодлари, ҳатто голлари билан ҳам мухлислар қалбидан чуқур жой олган дарвозабон янги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилади.

Абдувоҳид Неъматов сўнгги йилларда «Насаф»нинг энг барқарор футболчиларидан бирига айланди. Унинг майдондаги хотиржамлиги, ўйинни ўқиш қобилияти ва масъулиятли дақиқалардаги ишончли ҳаракатлари жамоанинг кўплаб муваффақиятларида ҳал қилувчи омил бўлди. Шу боис клуб раҳбарияти уни сақлаб қолишни устувор вазифа сифатида кўрди.

Клуб хабарида дарвозабонга алоҳида тилаклар ҳам йўлланди: «Абдувоҳиджон, клубимиз билан бирга яна кўплаб совринларни қўлга киритишингни тилаймиз. Ёрқин ўйинларинг билан мухлисларни хурсанд қилишда давом эт!»

Янги шартнома — бу «Насаф»нинг келаси мавсум олдидан барқарорликка қаратилган қадами. Мухлислар эса яхши билади: қўрғон ишончли бўлса, катта мақсадлар ҳақида бемалол ўйлаш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Насаф» қўрғони мустаҳкам: Абдувоҳид Неъматов жамоада қолди