Флик: «Барселона»га қарши ўйин ҳар ким учун йил баҳси

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 2025 йилдаги сўнгги учрашув олдидан фикр билдирди. Каталонияликлар Ла Лига доирасида сафарда «Вильярреал»га қарши майдонга тушади.
Фликнинг таъкидлашича, жамоа ҳар бир баҳсни энг муҳим ўйин сифатида қабул қилади. Унинг сўзларига кўра, «Вильярреал» аниқ фалсафага эга, тўғридан-тўғри футбол ўйнайдиган ва сўнгги йилларда сезиларли даражада ўсган кучли рақиб ҳисобланади.
Мутахассис учрашувни Майамида ўтказиш эҳтимоли ҳақида ҳам гапирди: «Қандай бўлса, шундай. Мен бу ҳақда ўйламайман.
Вильярреалдаги ўйиндан мамунман. Бу Ла Лига қарори, биз уни қабул қиламиз», деди у.
Шунингдек, Флик «Вильярреал»нинг Испания Кубогидан чиқиб кетгани ўйинга таъсир қиладими, деган саволга жавобан турнирлар бир-биридан фарқ қилишини қайд этди: «Кубок, Чемпионлар лигаси ва Ла Лига — турли мусобақалар. Ҳамма жамоалар учун «Барселона»га қарши ўйин — йилнинг энг муҳим баҳси.
Рақиб максимал даражада руҳий тайёр бўлишига ишонаман», деди Флик журналистларга. «Вильярреал» — «Барселона» учрашуви 21 декабр куни Москва вақти билан 18:15 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг