date

Бруну Фернандеш шартномасидаги 60 миллион евролик банд ошкор бўлди


Ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш қарийб олти йилдирки, «Манчестер Юнайтед» сафида тўп сурмоқда ва жамоа сардори ҳисобланади. Ишончли инсайдер Фабрицио Романо YouTube’даги кўрсатувида португалиялик футболчининг амалдаги шартномасида муҳим банд борлигини маълум қилди.

Романонинг айтишича, Фернандеш шартномасида товон пули (buyout) банди белгиланган бўлиб, 31 ёшли футболчи учун унинг миқдори 60 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, бу бандни Англия Премьер-лигаси клублари ишга тушира олмаслиги қайд этилди.

Аввалроқ Бруну Фернандешга Саудия Арабистони клублари қизиқиши сақланиб қолаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 2025/2026 йилги мавсумда Фернандеш 17 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва жамодошлари учун 7 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бруну Фернандеш шартномасидаги 60 миллион евролик банд ошкор бўлди