
«Ювентус» ярим ҳимоячиси Мануэл Локателли Италия А сериясининг 16-турида «Рома» устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. Туринликлар рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
16 учрашувдан сўнг жамоа пешқадам «Интер»дан тўрт очкогача ортда қолмоқда. «Биз ўйинда қолиб кетдик, ортиқча таваккал қилмадик ва тўғри руҳий ҳолатни намойиш этдик.
Яккакурашларда устун келдик ва жамоа руҳи нуқтайи назаридан аъло ўйин ўтказдик», — деди Локателли матбуот анжуманида. Футболчининг таъкидлашича, «Рома» устидан қозонилган ғалаба «Ювентус»га ўз кучига ишончни қайтариб, кейинги муваффақиятлар учун муҳим туртки бўлади.
Ҳозирда туринликлар турнир жадвалида бешинчи ўринда. Кейинги турда Лучано Спаллетти жамоаси 27 декабр куни сафarda «Пиза»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.