
Давиде Анчелотти Бразилиянинг «Ботафого» клубида бош мураббийлик лавозимини тарк этди. Мутахассис жамоа билан атиги беш ой ишлади.
Мавсум якунида клуб чемпионатда олтинчи ўринни эгаллади. Анчелотти кетиши ҳақида қуйидагича фикр билдирди: «Бугун профессионал фаолиятимдаги муҳим бир боб ёпилмоқда.
Хайрлашиш ҳар доим осон эмас. Биз катта иштиёқ ва ҳиссиёт билан, жуда жадалликда ишладик.
Жамоа ичида яхши муносабатлар шаклланди. Қарорлар — ўйиннинг бир қисми.
Мен уларни доимо ҳалол ва ҳурмат билан қабул қилишга интилдим. Клубга ҳамма нарса учун миннатдорман», — дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Давиденинг отаси Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.