
Аввалроқ «Милан» сафида тўп сурган Тео Эрнандес ҳозир Саудия Арабистонида Симоне Индзаги қўл остида ўйнамоқда. «Интер»нинг собиқ бош мураббийи билан ҳамкорлик қандай йўлга қўйилгани ҳақида футболчи La Gazzetta dello Sport нашрига фикр билдирди.
Эрнандеснинг сўзларига кўра, Индзаги унга: «Келинг, бирга ғалаба қозонайлик», деган. Тео «Интер»да мураббийга «жин» лақаби берилганини ҳам эслашини айтди.
Унинг таъкидлашича, Индзаги майдонда ва майдон ташқарисида мутлақо бошқа-бошқа инсон: у ҳақиқий жентлмен. Шунингдек, Эрнандес Индзаги ўзидан бироз ранжиётганини ҳам қўшимча қилди.
Сабаб, ўтган йили Тео «Милан»га Италия Суперкубогида Индзагининг «Интер»и устидан ғалаба қозонишда ёрдам берган ва ўша ўйин айнан Ар-Риёдда бўлиб ўтган. Тео Эрнандес 2019–2025 йиллар оралиғида «Милан» шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.