date

Тео Эрнандес Коло Муанининг ўша имкониятини ҳануз эслайди


Франция терма жамоаси ҳимоячиси Тео Эрнандес 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишга умид билдирди. У ҳануз 2022 йилги мундиал финалидаги бир эпизодни алам билан ёдга олади: Рандал Коло Муанининг яқин масофадан йўллаган зарбасини аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинес қайтарганди.

Ўша сейв Аргентина терма жамоасига пеналтилар сериясида ғалаба қозониш имконини сақлаб қолган эди. Ҳар сафар Коло Муанининг ўша имкониятини ўйласам алам қилади.

Тез-тез эслайман. Бундан ташқари, Италия ҳам жаҳон чемпионатига йўл олишини истайман, дея Эрнандеснинг сўзларини La Gazzetta dello Sport нашри келтирди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги жаҳон чемпионати 11 июнда старт олади ва 19 июлгача давом этади. Турнир илк бор бир вақтнинг ўзида уч мамлакатда: АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тео Эрнандес Коло Муанининг ўша имкониятини ҳануз эслайди