
Борнмут қанот ҳужумчиси Антуан Семено учун курашда ҳозирча Манчестер Сити ва Манчестер Юнайтед етакчилик қилмоқда. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, футболчига АПЛнинг кўплаб йирик клублари узоқ вақтдан бери қизиқиш билдираётган бўлса-да, айни пайтда пойгада энг фаол томонлар айнан шу икки жамоа ҳисобланади.
Трансфернинг январ ойидаёқ амалга ошиши эҳтимоли юқори. Семенонинг Борнмут билан тузган шартномасида 65 миллион фунт стерлинг (қарийб 75 миллион евро) миқдорида товон пули белгиланган.
Аввалроқ бу банд 10-январгача амал қилиши айтилганди. 25 ёшли ганалик футболчи клубини ўзгартиришга тайёр, бироқ у қайси жамоани афзал кўраётгани ҳозирча номаълум.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.