
Бавария марказий ҳимоячи Дайо Упамеканони шартномасини узайтиришга кўндиришга бор кучи билан уринмоқда. 27 ёшли футболчининг амалдаги битими жорий мавсум якунида тугайди ва бу ҳолат уни бошқа клублар эркин агент сифатида қўлга киритишга уриниши мумкинлигини англатади.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Мюнхен клуби вакиллари билан бўлиб ўтган навбатдаги музокаралардан сўнг франсиялик футболчига молиявий жиҳатдан жуда фойдали янги таклиф берган. Упамекано эса келажаги борасида якуний қарор қабул қилишга шошилмаяпти.
Шунга қарамай, Бавария жавобни имкон қадар тезроқ олишни истамоқда. Миш-мишларга кўра, Дайо Упамеканога Мадриднинг Реал клуби, ПСЖ ва Англия Премьер-лигасининг бир қатор гранд жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.