date

Борнмут Семеньо ўрнига Бреннан Жонсонни кўзламоқда


Борнмут клуби қанот ҳужумчиси Антуан Семеньо кетиши мумкин бўлган вазиятда унинг ўрнини ким билан тўлдиришни режалаштираётгани маълум бўлди. Хабарларга кўра, 25 ёшли Гана терма жамоаси футболчиси қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши кутилмоқда.

TEAMtalk маълумотига кўра, “гилослар” Семеньо ўрнига Лондоннинг Тоттенҳэм клубида тўп сураётган вингер Бреннан Жонсон номзодини кўриб чиқмоқда. Бироқ Guardian Sport ёзишича, Борнмут бу трансферда рақобатга дуч келиши эҳтимолдан холи эмас: Бреннан Жонсонни Кристал Пэлас ҳам ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда 24 ёшли Тоттенҳэм ҳужумчиси барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 21 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди. Жонсоннинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Борнмут Семеньо ўрнига Бреннан Жонсонни кўзламоқда