Луиш Каштру Испаниянинг Леванте клубини бошқаради

Испания чемпионатининг энг сўнгги поғонасида бораётган Леванте клубида бош мураббий алмашди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, жамоа бош мураббийи лавозимига Луиш Каштру тайинланди.
Мутахассис аввалроқ Франциянинг Нант клубида ишлаган. Леванте Ла Лига турнир жадвалини якунлаб турибди: жамоа 16 ўйинда атиги 10 очко жамғарган.
Сўнгги учрашувда эса Леванте Реал Сосиедад билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Леванте навбатдаги тур доирасида сафардa Севилья меҳмони бўлади.
Учрашув 4-январ куни Рамон Санчес Писхуан стадионида ўтказилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг