
Италия А сериясининг 16-тур марказий учрашувида Туриннинг «Ювентус» жамоаси Римнинг «Рома» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг «кексалар» бош мураббийи Лучано Спаллетти натижа юзасидан фикр билдирди.
«Ҳозир барча ўйинлар қийин. Футболчиларим охиригача курашди, битта гол ўтказиб юборсак ҳам барибир олдинга интилдик.
Ишлашда давом этишимиз керак. Турнир жадвалида юқорироққа кўтарилишни хоҳлаймиз», — дея мутахассис сўзларини Football Italia келтиради.
Ғалабадан сўнг «Ювентус» 29 очко жамғариб, А серия жадвалида 5-ўринда бормоқда. Спаллетти шогирдлари пешқадам «Интер»дан 4 очкога ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.